Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алмазбек Атамбаев одамларни диний бағрикенгликда тарбиялашга чақирди
Президент матбуот хизмати
Одамларни диний бағрикенгликда тарбиялаш ҳозирги давлатлар ва умуман инсониятнинг асосий вазифасига айланиши керак. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев "Ислом замонавий дунёвий давлатда" халқаро конференциясида шундай баёнот билан чиқди, дея хабар бермоқда 24.kg.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги диний шиорлар билан ниқобланувчи экстремизм ва терроризм тўлқинини миллий давлатларнинг мустаҳкамланиши, уларнинг ўз маданияти, тили ва ўзига хослигини сақлаб қолиш орқали енгиб ўтиш мумкин.
Шу ўринда Алмазбек Атамбаев муқаддас Қуръонда келтирилган "Бақара" сураси, 256-оятидаги "динда мажбурлаш йўқ" дея қайд этилгани ва ислом динида эътиқод масаласида бировни мажбурлаш йўқлигини таъкидлади.
Ислом ниқоби остида бошқа мамлакат мусулмонларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, кийим-кечак ва маданиятини мажбурлаб тарғиб қилиш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади, дея таъкидлади Қирғизистон президенти.
Мавзуга оид
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
19:21 / 21.03.2026