17:51 / 29.09.2017
6077

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Новосибирскка рейсларни кўпайтирмоқда

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2017 йил 7 октябрдан 28 октябргача Тошкент - Новосибирск - Тошкент йўналиши бўйлаб қўшимча учинчи парвозлар частотасини жорий этмоқда.

Авиакомпания ушбу қарорнинг қабул қилиниши Тошкент - Новосибирск - Тошкент йўналиши бўйлаб йўловчи ташиш ҳажмининг ошиши билан боғлиқлигини таъкидлади.

Парвозлар шанба кунлари қулай А320 самолётларида амалга оширилади.

Парвозлар жадвали:

НY 667 Тошкент - 11:10’ Новосибирск - 16:00’ 
НY 668 Новосибирск - 17:30’ Тошкент - 18:35’

Top