Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Новосибирскда ушлаб турилган фуқаро фарзанди билан ватанга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан ҳамюртларимиз — она ва унинг ёш қизини ватанга қайтариш бўйича навбатдаги кечиктириб бўлмайдиган амалий чора-тадбир амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Фото: Дунё
Аниқланишича, ёш она Россиянинг миграция қонунчилигини бузгани учун Новосибирск ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Қизча эса бу вақт давомида Новосибирскдаги “Оила” оила ва болаларга ёрдам кўрсатиш марказида, Бош консул назорати остида бўлган.
Бош консулхона дипломатларининг тезкор ҳаракатлари натижасида қизалоқ учун барча зарур ҳужжатлар олинди. 2026 йил 17 феврал куни у консулхона ходимлари томонидан Новосибирск халқаро аэропортига олиб келинди ва у ерда онаси билан учрашишга муваффақ бўлди.
Ўша куни она ва бола Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг “Новосибирск–Фарғона” рейси билан ватанга қайтарилди.
Маълум қилинишича, ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг хориждаги фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини халқаро мажбуриятлар ва қабул қилувчи давлатлар қонунчилигига риоя қилган ҳолда ҳимоя қилишга қаратилган изчил сиёсатини акс эттиради.
Шу билан бирга, хорижга кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва миграция режими бузилишининг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:05 / 10.11.2025
Тошкентда Россиядан беморларни қабул қилиш масаласи муҳокама этилди
22:14 / 02.11.2025
Новосибирскда қийин ҳолатда қолган она ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга олиб келинди
20:17 / 17.10.2025
Новосибирскда ЙТҲ оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, иккинчиси жароҳатланди
14:30 / 02.10.2025