Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Россиядан беморларни қабул қилиш масаласи муҳокама этилди
Новосибирск шаҳридаги хусусий тиббиёт ташкилотлари ва клиникалар вакилларидан иборат бизнес-миссия Тошкентда қатор тиббиёт муассасалари билан учрашувлар ўтказиб, Россиядан келадиган беморларни Ўзбекистонда даволашни ташкил этиш ва ваколатхоналар очиш масалаларини муҳокама қилди.
“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси (Новосибирск) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Россиянинг Новосибирск шаҳри хусусий клиникалари ва тиббиёт ташкилотлари вакилларидан иборат бизнес-миссия Тошкентга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида делегация Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази, Ўзбекистон Тиббиёт туризми ассоциацияси, Тошкент тиббиёт академиясининг учинчи клиникаси, Ҳамширалар академияси, шунингдек пойтахтдаги хусусий клиникаларда учрашувлар ўтказди.
Музокараларда томонлар Ўзбекистоннинг хирургия, репродуктология, гинекология, ЭКО, онкология ва кардиожарроҳлик йўналишларидаги имкониятлари ва жорий этилаётган технологиялар билан танишди. Шунингдек, Новосибирск клиникалари ваколатхоналарини Ўзбекистонда очиш, ҳамда Новосибирскдан беморларни мамлакат тиббиёт муассасаларига йўналтириш механизмлари муҳокама этилди.
Ташриф якунида делегация 17-Халқаро UzMedExpo-2025 кўргазмасига қатнашди ҳамда “Чирчиқ” технопаркида бир марталик тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи Россия компанияси фаолияти билан танишди.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026