21:20 / 29.09.2017
27973

«Ўзбекистон почтаси» халқаро пул ўтказмаларини сўмда амалга оширишни йўлга қўйди

«Ўзбекистон почтаси» АЖ Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларусь, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмалари алмашинувини қайта йўлга қўйди.

Почта матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги фармонига асосан «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларусь, Молдова, Озарбойжон, Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмалари алмашинуви қайта йўлга қўйилди.

Халқаро пул ўтказмалари юқорида келтирилган давлатлар почта муассасалари билан тузилган икки томонлама келишувлар доирасида юридик ва жисмоний шахслардан миллий валютада қабул қилинади. Миллий валютадаги пул маблағлари пул ўтказмасини жўнатиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан эркин айирбошланадиган валютада ҳамкор давлатга юборилади.

Шунингдек, МДҲ давлатларидан кириб келувчи халқаро пул ўтказмалари ҳам мижозларга пул ўтказмаси келиб тушган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўлаб берилади.

Top