21:24 / 30.09.2017
14098

Қирғизистонда депутат ҳокимиятни қўлга олишга уринишда айбланмоқда

Қирғизистон бош прокуратураси  президент лавозимига сайловларда Омурбек Бабанов мағлубиятга учраган ҳолда ҳокимиятни зўравонлик билан қўлга олишни тайёрлаган, парламент депутати Қанотбек Исаевга нисбатан жиноий иш қўзғатди. 

Амалдаги президент Алмазбек Атамбоевнинг президентлиук муддати жорий йилнинг 1 декабрида якунига етади. Қирғизистон конституциясига кўра, у президентликка такроран номзодини қўя олмайди. Қирғизистонда президентлик сайловлари 15 октябрга белгиланган. Бугунги кунга келиб номзодлар орасида 12 нафар номзод қолмоқда. Мамлакатнинг собиқ бош вазири Омурбек Бабанов президент партиясидан номзод бўлган Сооронбой Жээнбековнинг энг кучли рақибларидан бири ҳисобланади.      

Маълумотларга кўра, Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси "Исаев Бабановнинг тарафдори бўлиб, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга қаратилган фаол ҳаракатларни амалга ошириш бўйича баъзи шахслар, жумладан уюшган жиноятчилик тўдаси вакиллари билан тил бириктирган". Махсус хизматнинг таъкидлашича, Бабанов тарафдорлари "кейинчалик оммавий тартибсизликлар ва қуролли тўқнашувларга айланиб кетувчи иғволар" тайёрлашган.    

Top