Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марсда йирик ёғдуланиш қайд этилди
Фото: nasa.gov
НАСА мутахассислари Марсда 2017 йил сентябрда Қуёш атмосферасидан модда отилиши сабабли юзага келган кучли ёғдуланишни кузатдилар. Марсдаги бунга ўхшаш ҳодисалардан 25 марта ёрқинроқ бўлиб чиққан ёғдуланиш АҚШнинг MAVEN сунъий йўлдоши томондан қайд қилинган.
Марсда Ердаги каби қутб ёғдусининг пайдо бўлишига олиб келувчи магнитосфера йўқ. Ер ва баъзи бошқа сайёралар, масалан Юпитернинг магнит майдонлари юқори энергетик заррачалар оқимини қутбларга йўналтиради. Айнан бу ерда одатда ёғдуланиш юз беради. Марсда эса фотонлар унинг нафақат қутб қисмларини, балки бутун атмосферасини бомбардимон қилади. ОқибатдаМарс газ қобиғининг юқори қатламлари ультрабинафша спектридаги ёруғликни чиқара бошлайди.
Олимларнинг айтишича, Марсдаги ёғду сайёра сиртига тушувчи радиация оқимининг 2 марта кучайишига олиб келган. Коинот қурилмалари томондан олинган маълумотлар келажакда Марсга йўл олувчи фазогирларнинг хавфсизлик тизимини яратишга ёрдам беради.
Қуёшда 10 сентябрда кучли чақнаш юз берганди.
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
08:07 / 02.02.2026
Марсда “тунги фотосессия”: Curiosity сунъий ёритишдан фойдаланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
11:30 / 24.10.2025