Light | 15:22 / 02.10.2017
9159
3 дақиқада ўқилади

Идора ва уйда дам олиш учун бир ўринли чодир ишлаб чиқилди

Швед стартапи Pause Pod номли лойиҳасини йўлга қўйиб, бир кишилик чодир ишлаб чиқаришга киришди. Pause Pod ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотига "дам олиш учун дунёдаги илк хусусий майдон" дея таъриф беришмоқда. Чодир қаерда бўлмасин, кишиларга бироз "танаффус қилиш" имконини беради. 

Indiegogo краудфандинг майдонида Pause Pod тавсифида чодир эгаси ўзини ташқи ёруғлик ва товушлардан тўлиқ чеклаши мумкинлиги айтилади. Бунинг учун чодирга кириб жойлашилса бас. Бундан ташқари, унда оёқлар учун махсус йиғиладиган қопча мавжуд бўлиб, у оёқларни тўлиқ чўзиб ётиш имконини беради. Лойиҳа муаллифлари Pause Pod'ни 99 долларга харид қилишни таклиф қилишмоқда. 

Халтага жойланган Pause Pod

Pause Pod'дан фойдаланиш вариантларидан бири

Pause Pod'га Twitter фойдаланувчилари ҳам эътибор қаратишди. Шарҳловчиларнинг кўпчилиги бу оддий чодир эканлигини айтиб, фикр билдиришди. Баъзиларни бундай ғоянинг туғилиш масаласи қизиқтириб қолди.

"Қойил, ҳеч қачон бундай нарса кўрмагандим"

"Сен чодирни қайта қура олмайсан, баҳс бойлаймизми? Чақириқ қабул қилинди"

"Чодир. Бунинг номи чодир"

"Чойшабингиз етарлича қулай бўлмаса, шунчаки чодирни очинг"

"Америка ишчи маданиятига тушликдан кейинги уйқу зарур эканига қатъий ишонаман, бироқ агар бу чодирни идорада кўрсам, уни ағдариб ташлайман"

"Таассуфдаман, лекин ажабланмадим"

"Кимдир миясига фикрлар тўлқини келганда "Нима учун банан ейиш мумкин бўлган жой ўйлаб чиқармаслигимиз керак?"деганга ўхшайди

"Идорада атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилмай, чодир ўрнатиш учун иш қай даражада қатъий тартибли бўлиши керак"

"Ниҳоят, ишхонада шарбат тайёрлайдиган ускунамдан фойдаланиш учун жой топилди"

Pause Pod яратувчиларидан бири BuzzFeed билан суҳбатда бу дарҳақиқат чодирнинг бир тури эканини тасдиқлади. У лойиҳа муаллифлари уни шундан бошқа ном билан атамаганини таъкидлади. Нашр суҳбатдошининг изоҳ беришича, лойиҳанинг асосий мақсади - "стресс тўла жамиятга нур олиб кириш" ва одамларга кўпроқ дам олиш ҳамда қувват йиғиш зарурлигини ёдга солиб туриш.

Компания мактаб ва ташкилотларни ҳам Pause Pod билан таъминлашни ният қилган, у ерларда, масалан, бошпанасиз қолган одамлар ёки аутизмга чалинганлар чодирдан фойдаланиши мумкин бўлади. 

Мавзуга оид