Тошкент халқаро аэропортига Швециядан чартер рейси билан Швеция ҳудудида қонуний асосларда бўлмасдан турган Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди.
Маълум қилинишича, қайтариш тадбирлари икки давлатнинг ваколатли органлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик доирасида ташкил этилган.
Аэропортга етиб келгач, йўловчиларга зарурий ҳамроҳлик кўрсатилиб, кейинги тартиб-таомиллар бўйича тушунтиришлар берилган.
Қайд этилишича, мазкур жараён Ўзбекистон томонидан ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини халқаро ҳамда миллий қонунчилик нормаларига риоя этган ҳолда ҳимоя қилиш борасидаги изчил ишларини акс эттиради.
















