Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швециянинг Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети — 1,2 млрд евро
Швеция Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги, 21-пакетини тайёрламоқда. Унга ҳаво мудофаа тизимлари, дронлар, узоқ масофали ракеталар ва ўқ-дорилар киради.
Фото: Mauricio Campino/U.S. Air Force/AP
Швеция ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги — 21-пакетини ажратишни маъқуллади. Унинг ҳажми 12,9 млрд швед кронаси (қайта ҳисоблаганда — тахминан 1,21 млрд евро)ни ташкил этади. Бу ҳақда 19 феврал, пайшанба куни Стокҳолмда бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат мудофаа вазири Пол Йонсон маълум қилди.
Ушбу пакетдаги энг йирик харажат йўналишларидан бири — Швецияда ишлаб чиқарилган Tridon Mk2 тизимларини сотиб олиш ва Украинага топшириш бўлади. Бу — дронларни уриб туширишда айниқса самарали бўлган зенит-ракетали мажмуалар (ЗРМ) бўлиб, улар учун 400 млн евро ажратилади. Яна 524 млн евро Украинада узоқ масофали ракеталар ва дронлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади. Қолган маблағлар — 280 млн евродан ортиғи Швеция армияси захираларидан гранатомётлар етказиб беришга, шунингдек артиллерия снарядлари, эҳтиёт қисмлар хариди ва Украина Қуролли кучлари шахсий таркибини ўқитишга сарфланади.
Стокҳолм эълон қилган янги пакет Украинага 2026 йилга мўлжалланган ҳарбий қўллаб-қувватлов бўйича ҳадли дастурнинг бир қисми бўлиб, унинг ҳажми 40 млрд крона. Пол Йонсоннинг айтишича, ушбу маблағларни ҳисобга олганда, Россиянинг 2022 йилда Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери Швеция томонидан кўрсатилган умумий ҳарбий ёрдам 103 млрд кронага (тахминан 9,63 млрд евро) етган.
Шунингдек, Швеция Жаҳон банкига Украина учун кредит бўйича 2,5 млрд швед кронаси (234 млн евро) миқдорида кафолат бериш режалари ҳақида алоҳида маълум қилди.
Мавзуга оид
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
11:26 / 19.02.2026
Украина Паралимпиада-2026га сиёсий бойкот эълон қилди
09:45 / 19.02.2026
ТИВ раҳбари: Венгрия Киевга дизел етказиб беришни тўхтатяпти
09:27 / 19.02.2026