12:15 / 02.10.2017
13617

Ўзбекистонда илк виртуал спорт аренаси очилди

Фото: «UZ Arena»

Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва кибер футбол федерацияси Ўзбекистонда биринчи «UZ Arena» киберспорт аренасининг очилиш маросимини ўтказди. Шунингдек мазкур воқеага бағишланган матбуот анжуманини ташкил қилди.

Матбуот анжумани биринчи навбатда Федерациянинг давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан Ўзбекистонда виртуал спортнинг ривожланишига қаратилган масалалар бўйича самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, аҳолининг «UZ Arena» виртуал спорт аренаси ҳамда Федерациянинг бугунги кундаги фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида хабардор қилишга бағишланди.

Фото: «UZ Arena»

Федерация фаолиятининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида виртуал спортни ривожлантириш ва оммалаштириш, виртуал спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар, спорт ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказишдан иборат.

Фото: «UZ Arena»

«UZ Arena» киберспорт аренаси Бунёдкор шоҳ кўчасидаги «INTEGRO» Савдо мажмуаси ичида 2.300 квадрат метрли жойга жойлашган бўлиб, оҳирги турдаги «Sony Playstation» ўйин қурилмалари, жаҳон кибер ареналарнинг талабларига мос бўлган 50 та суперзамонавий компьютерлар, анъанавий ва кибер спорт тадбирларини намойиш этишга мўлжалланган 3 та катта «LED» экран ҳамда стол тенниси учун махсус жойни ўз ичига олган.

Фото: «UZ Arena»

Федерация Президенти Азизбек Паттаховнинг таъкидлашича виртуал спорт ўйинлари билан шуғулланиш, ушбу спорт йўналишида юртдошларимиз, ёшларимизнинг жаҳон мусобақалари, чемпионатларида қатнашиши ва улардаги муваффақиятларини таъминлаш мақсадида ушбу «UZ Arena» киберспорт аренаси ташкил этилди.

Фото: «UZ Arena»

Ўтган йили Федерация ўз фаолиятини Ассоциация сифатида бошлаган бўлса, мана энди жорий йилдан Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси сифатида фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Фото: «UZ Arena»
Фото: «UZ Arena»

Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва кибер футбол федерацияси мамлакатимизда виртуал спортни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшиш ва аҳолининг ИКТ соҳасига қизиқишларини орттириш мақсадида Ўзбекистон Республикасини бир гуруҳ фуқароларининг ташаббуслари билан ташкил қилинган бўлиб, 2016 йил октябрда нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган.

Top