Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания лагерида бўлиниш: Пике ва Рамос ўртасида можаро келиб чиқди
Испания терма жамоаси ҳимоячилари Жерар Пике ва Серхио Рамос ўртасидаги можаро келиб чиққан. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Каталонияда бўлиб ўтаётган референдум масаласида тортишиб қолишган ва охир-оқибатда бир-бирини ҳақорат қилишгача борган ва уларнинг ўзаро муносабатлари бутунлай барбод бўлган.
Хабарда қайд этилишича, Рамос Пикени Испания терма жамоасидаги муҳитни бузишда айблаган.
Пике ва Рамос «Барселона» ва «Реал» футболчиси сифатида матбуот орқали жуда кўп маротаба баҳслашишган, аммо улар Испания терма жамоасида доимий дўст эканликларини айтиб келган.
1 октябрь куни Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқиши бўйича референдум бўлиб ўтганди. Испания Конституцион суди референдум ўтказилишини ноқонуний деб топган, мамлакат ҳукумати эса тадбир ташкиллаштирилишини олдини олиш мақсадида Мадриддан қўшимча кучларни жалб қилганди.
Мавзуга оид
21:04 / 04.09.2023
«Севиля» Рамос қайтганини эълон қилди
22:58 / 23.02.2023
Серхио Рамос Испания миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади
12:08 / 06.11.2022
«Барселона» Пике билан хайрлашди, Ҳоланд қайтди ва ғалаба келтирди. Кун ўйинлари
01:54 / 04.11.2022