Шанба куни «Камп Ноу» Жерар Пике билан хайрлашди, бу футболчи нафақат фаолиятида «Барса»дан кейин бошқа жамоа бўлмаслиги ҳақидаги ваъдасини бажариш учун бутсаларини михга илди, балки «Барселона»га молиявий жиҳатдан ёрдам берди, жонажон клубининг 50 миллион евролик қарзидан кечиб юборди. Эҳтимол айнан шунинг эвазига кўк-анорранглилар январда Бернарду Силвани сафига қўшиб олиши мумкин бўлади. Майдонга ўғиллари билан чиқиб келган Пике ўз орзусидаги яна бир қадамни ташлади — у клуб президентлиги учун кейинги сайловларга номзодини қўяди.
Ва барча айнан шу куни сардорлик боғичини тақиб чиққан Жерар ўйиннинг илк дақиқаларида белгиланган пенальтини ижро этиш учун йўл олишини кутганди. Трибуналар буни талаб қилди ва афтидан шундай қилиш керак эди, чунки ўйин олдидан ла лиганинг октябр ойидаги энг яхши футболчиси учун аталган совринни қабул қилиб олган Левандовски тўпни тепишдан олдин тушунарсиз пауза қилди ва қийшиқ зарба берди. Фақат қайд этиш керакки, Пикенинг ўзи ҳам зарбани полшалик форвард ижро этиши кераклигини кўрсатганди.
Биринчи бўлим давомида 16 бор зарба берган «Барса» яна бир қанча қулай вазиятлардан фойдалана олмади ва бўлим голсиз якунланди. Мезбонлар ҳимоясидаги қўпол хатодан «Альмерия» гол уриб кетиши ҳам мумкин эди, аммо Тер Штеген қутқарди. Иккинчи бўлимда эса Дембеленинг қанотдан ёриб кириши ҳисобдаги мувозанатни бузди. Француз ҳужумчиси позициясини максимал даражада яхшилаб олиб шундай зарба бердики, дарвозабон бу зарбани тўсиш учун ташланиб ҳам ўтирмади.
Кўп ўтмай рақиб жарима майдонида бўш қолдирилган Френки де Йонг дарвозабондан қайтган тўпни тўрга қайта жойлаб қўйгач, ўйиндаги интрига ўлди, ўйин охирларида эса Пике алмаштирилаётганида ҳар бир жамоадоши билан қучоқлашиб хайрлашиш учун кўп вақт сарфлаши рақибда эътироз уйғотмади. Эҳтимол, ҳисобдаги фарқ икки гол бўлмаганида ҳам «Альмерия» футболчиларидан ҳеч бири бунга қарши бўлмаган бўларди.
Жамоа билан 30 соврин ютган Пике ла лига етакчиси сифатида фаолиятини якунлади. Каталонияликлар камида душанба кунигача, «Реал»нинг тур доирасидаги ўйини ўтказилгунча турнир жадвали пешқадами бўлиб қолади.
Италия: «Наполи» Хвичасиз ҳам амаллади, Жиру топ-гол урди
Белдаги оғриқ туфайли Кварахцелия А серия турнир жадвалининг биринчи ва иккинчи поғоналарини эгаллаб турган жамоалар ўртасидаги турнинг марказий учрашувини ўтказиб юборди. «Наполи» асосий юлдузисиз ҳисобда таъқиб этувчи жамоага айланди, бурчак зарбаси амалга оширилганида тўп Осимҳеннинг қўлига тегди ва видеотакрордан кейин пеналти белгиланди, фаолиятидаги энг самарали мавсумни ўтказаётган Лукман (6 гол) зарба беришда адашмади.
Чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Осимҳен эса айбини ортиғи билан ювди, аввалига у Зелиньскининг узатмасини бош билан зарба бериш маҳоратини ишга солган ҳолда голга айлантирди. Кейин эса А Серияда энг кўп гол урган нигериялик футболчига айланиб олган (32 гол) форвард ассистент ролини бажарди ва Элмас гол уришига ёрдам берди. Элмасга бу ўйинда омад кулиб боқди, иккинчи бўлимда Лукманнинг зарбасидан кейин тўп унга теккан ҳолда дарвоза тўсинига тегди.
А серия тарихида илк бор қаторасига тўққиз ғалаба қайд этган «Наполи» энди бу таъқибчиси билан орадаги фарқни янада оширди (8 очко).
Амалдаги чемпионлар «Наполи» тақдим этган имкониятни бой бермади ва «Аталанта»ни қувиб ўтиб, иккинчи ўринга кўтарилди. Лекин жамоа биринчи бўлимда жуда қийналди, Эрнандеснинг голида офсайд бор-йўқлигини VAR бир неча дақиқа давомида текширди. «Милан» танаффусгача яна гол уришига рақиблар дарвозабони Дронговски ва Рафаэл Леаунинг зарбаси тўсинга тегиши халал берди (голдан олдинроқ Круничнинг зарбаси билан ҳам шундай бўлганди). Бўлим охирларида эса Нзола мезбонлар дарвозабонидан ўтди, аммо бўш дарвозани ишғол эта олмади.
Бироқ меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари барибир самара берди, бу ҳатто драматик кечди — Даниэле Мальдини отасининг кўз ўнгида ҳисобни тенглаштирди. Паоло Мальдини ўз ўғлини «Специя»га бунинг учун ижарага бермагани аниқ, у эса «Сан-Сиро»даги илк голини рақиб жамоа сафида урди.
Иккинчи бўлим давомида Тоналининг ажойиб голи видеотакрордан кейин бекор қилинди - ҳужум бошланишида фол рўй бергани қайд этилди. Стефано Пиоли бошқарувида иродали жамоага айланган «Милан» барибир мақсадига эришди. «Россонери»нинг мавсумдаги қаҳрамонларидан яна бири Жиру ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Тоналининг узатмасидан кейин тўпга ақл бовар қилмас ҳаракат билан сакради ва ғалаба голини урди. Голни нишонлаш чоғида у футболкасини ечиб юборди ва иккинчи сариқ карточкани олиб, кейинги турни ўтказиб юборадиган бўлди.
«Боруссия» шу куни ёмон ўйнашга ҳақли эмасди, чунки дортмундликлар ўйинига шу куни клубнинг афсонавий президенти — 75 ёшли Райнҳард Раубалл келганди. Уни бу лавозимга биринчи марта 1979 йилда сайлашганди — у ўшанда бундеслига тарихидаги энг президентга айланган. Шанба куни «Сигнал Идуна Парк» трибуналарига мурожаат қилар экан, Раубалл шуни тан олди: дастлабки вақтларда у бутун ҳаётини шу клуб билан боғлашини тасаввур қилмаган. Энди эса — у фахрий президент, бунақаси эса Германияда камдан кам кузатилади.
Фанатлар боссга таъсирли баннер тайёрлашди, футболчилар эса биринчи бўлимнинг ўзида аутсайдер мудофаасини яксон этишди. Аввалига Мукоконинг зарбаси рикошет орқали дарвоза тўсини остидан тўрга бориб тушди. Кейин Рейна Мален томонидан ишланган пенальтини аниқ ижро этди. Ниҳоят Мукоко бўлим охирида дарвозабон олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, дублни нишонлади.
Шундан сўнг «асаларилар» тинчланишди ва иккинчи бўлим кўпроқ шифокорлар иштирокидаги ноқулай вазиятлар билан ёдда қолди. «Боруссия» ходимлари Ҳуммелсга ёрдамга шунчалик шошилишдики, улардан бири тойиб кетди ва Рафаэл Геррейруни чалиб йиқитди. Бир неча дақиқадан кейин «Боҳум» физиатерапевти ҳам йиқилиб тушди ва унинг оёғи газонда ётган Лосилланинг юзига бориб урилди. Футболчилар бахтига икки ҳолат ҳам жиддий оқибатларсиз кечди ва «Боруссия» соғайиб сафга қайтган Ройс билан учинчи ўринга кўтарилди.
Аввалига Сандро Шварцда «Бавария»га таклиф этиш учун ҳеч нарса йўқдек кўринди. «Ҳерта»нинг илк хатосиёқ Мусиаланинг голи билан якунланди. Кейин айни дамда феноменал ўйин кўрсатаётган Шупо-Мотинг голли сериясини етти ўйинга етказди ва икки дақиқа ичида икки гол урди. Камерунлик футболчи гол сезиш қобилиятини намойиш этмоқда ва икки ҳолатда ҳам рақиб жарима майдонида керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлди.
«Бавария» камида якшанба кунги ўйинлар якунига қадар пешқадамликка қайтган бўлса-да, бу ўйинда ғалабани қўлдан бой бериши ҳам мумкин эди. Мюнхенликлар бўшашиб Лукебакио тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллашига имкон беришди, кўп ўтмай жамоа дарвозасига пенальти белгиланди. Танаффус арафасида ҳисобни қисқартирган «Ҳерта» ўйин якунига қадар меҳмонларни таҳлика остида ушлаб турди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида Упамекано жарима майдонида қоидабузарлик қилгани учун навбатдаги пеналти белгиланиши ҳам мумкин эди, аммо ҳакам мезбонларнинг талабини қондирмади.
Мюнхенликлар посбони Нойер учун бу «Ҳерта»га қарши ўйинлардаги 22-ғалаба бўлди ва бундеслигада бир футболчи бир рақибга қарши ўйинларда эришган энг яхши натижадир. Мюнхенликларнинг кўнглини хира қиладиган яна бир воқеа Дэйвис жароҳат олиши бўлди. Канадиялик футболчи камида ЖЧ-2022 стартини ўтказиб юбориши мумкин.
Кун статистикаси
АПЛда қаторасига икки ўйинда икки гол устунлигига эга бўлатуриб якунда мағлубиятга учраган 1-жамоа «Борнмут» бўлди.
2 дақиқаю 32 сония — «Салернитана» сафидаги Пентёк жамоасининг А сериядаги энг тезкор голини урди.
2 года не делал дублей отличившийся в дерби с «Бешиктош» нападающий «Галатасарой» ҳужумчиси Икарди «Бешиктош»га қарши дубл қайд этди, жамоа футболчилари дерби ўйинларида икки йилдан буён дубл қайд этишмаганди.
4 очка Испания чемпионатида «Эльче» 13 турда 4 очко жамғарди. Ла лигада мавсумнинг бу даврида бундан камроқ очко жамғарган аввалги жамоа Хихоннинг «Спортинг» клуби бўлганди, ўшанда хихонликлар 1997/98 йиллар мавсумида 13 турдан кейин 2 очко олишганди.
«Брентфорд» футболчилари АПЛда 10 пенальти ижро этишди. Бу 11 метрлик жарима зарбасини ижро этишда бирор марта хато қилмаган жамоа учун энг яхши кўрсаткич.
«Шальке» Бундеслигада сафар ўйинларидаги ғалабасиз сериясини 35 ўйинга етказди. Бу «Карлсруэ» томонидан 1975-1981 йиллар оралиғида қайд этилган турнир антирекорди такрорланишидир.
«Аяччо» лига 1 ўйинларида 0:2 ҳисобини ғалабага айлантириш учун 134-уринишда муваффақиятга эришди. Бунгача жамоа шундай вазиятда 4 дурангга эришиб, 129 ҳолатда мағлубиятга учраган.