Фото: Getty Images

Ҳимоячи Жерар Пике «Барселона»ни тарк этиши ва фаолиятини якунлашини эълон қилди. 

«Охирги ҳафталар, ойлар, кўпчилик мен ҳақимда гапирди. Шу пайтгача жавоб бермадим, лекин ҳозир гапираман. 

Фото: AS

Кўпларингиз каби мен ҳам доим «Барса» мухлиси бўлганман. Клуб мухлислари оиласида туғилганман. Болалигимда шунчаки футболчи эмас, балки «Барса» ўйинчиси бўлишни хоҳлаганман. 

Сўнгги пайтларда ўша бола ҳақда кўп ўйлаяпман. Ўшанда унга барча орзулари рўёбга чиқишини айтишганида — «Барса»нинг асосий жамоасида ўйнаши, ҳамма совринни ютиши, Европа ва жаҳон чемпиони бўлиши, дунёнинг энг яхши футболчилари билан ўйнаши ва жамоа сардорлари қаторига кириши, бир умрлик дўстлар топиши... 

Фото: AS

«Барселона»га келганимга 25 йил бўлди. Кетдим, аммо қайтиб келдим. Футбол менга ҳамма нарсани берди, «Барса» менга ҳамма нарсани берди. 

Боланинг барча орзулари амалга ошди, мен сизга қарорим ҳақида хабар бермоқчиман — бу саёҳатни якунлаш вақти келди. Доим «Барcа»дан бошқа жамоа бўлмаслигини айтдим. Ва шундай бўлади. Шанба кунги «Альмерия»га қарши баҳс «Камп Ноу»даги охирги ўйиним бўлади. 

Фото: AS

Доимий мухлисга айланаман, жамоани қўллаб-қувватлайман. Худди ота-онамга ўхшаб «Барса»га бўлган муҳаббатимни фарзандларимга ўтказаман. Ва сиз мени биласиз: эртами-кечми қайтаман. «Камп Ноу»да кўришгунча. Яшасин «Барселона!» — дейди Пике «твиттер»даги саҳифасида.

Фото: AFP

Испаниялик ҳимоячи 1997 йилдан 2004 йилгача «Барселона» академиясида ўйнаган, шундан сўнг «Манчестер Юнайтед»га ўтган, 2008 йилда эса Каталонияга қайтган.