Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Саудия Арабистони қироли учрашувининг асосий мавзулари маълум қилинди
AP Photo/Yoan Valat
Россия президенти Владимир Путин 5 октябрь куни Москвада Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд билан Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африкадаги вазиятни муҳокама қилади. Бу ҳақда Россия президенти расмий сайтида маълум қилинган.
«Томонлар халқаро муаммолар мавзусида ўзаро фикр алмашиши кутилмоқда. Алоҳида эътибор Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги нотинч вазиятга қаратилади. Музокаралар якунларида қатор қўшма ҳужжатлар имзоланади», — дейилган хабарда.
Қайд этилишича, учрашув чоғида Россия-Саудия Арабистони ҳамкорлигини келгусида янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилади, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
08:40
Путин Украина билан қисман “ҳудуд алмашинуви”га тайёр
23:06 / 26.12.2025
Рождествода ўлим тилаги: тоқатсизлик нафратга айланди
21:44 / 26.12.2025
«Россия Украина, Қозоғистон ва Кавказни бериб юборган». АҚШ Путин ва Бушнинг музокаралари расшифровкасини махфийликдан чиқарди
22:56 / 25.12.2025