Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия коинот станциясини қурмоқчи
Фото: Flickr / KLMircea
Туркия коинот станциясини қуриш ҳақидаги қарорни қабул қилди, деб айтмоқда мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим.
"Коинот станцияси қуриш ҳақидаги қонун лойиҳаси Туркия парламентига кўриб чиқиш учун топширилди", деб айтган бош вазир Эскишаҳир вилоятида вертолётлар учун детал ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи заводнинг очилиш маросимида.
Йилдиримнинг айтишича, ҳужжат мамлакатнинг тараққиёти ва хавфсизлигини коинот ва авиация технологиялари, аҳоли фаровонлиги учун табиий захираларни аниқлаш ва фойдаланиш ҳисобига таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Йилдирим 5-авлоддаги Ғ-35 самолётларининг яратилиши лойиҳасига ҳам изоҳ берди. Ушбу самолёт НАТОга аъзо давлатларнинг умумий маҳсули ҳисобланади.
Самолёт фюзеляжининг марказий қисми АҚШ билан бир қаторда Туркияда TUSAŞ компанияси томондан ишлаб чиқарилади. Компания ишлаб чиқаришни бошлаб юборган. Туркияда, шунингдек, разведка ва зарба берувчи дронлар ишлаб чиқарилиши давом этмоқда, бу эса мамлакатда хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан зарур ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:56 / 11.03.2026
Туркияда ўлдириб кетилган Дилафрўз Чўллиеванинг жасади ватанга қайтарилди
20:34 / 09.03.2026
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғлига 2430 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
17:59 / 09.03.2026
Теҳрон Туркия, Озарбойжон ва Кипрга қилинган ҳужумлар юзасидан баёнот берди
18:22 / 08.03.2026