Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Ашхободдаги турнир совриндорларини мукофотлади
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ашхободда 17-27 сентябрь кунлари мобайнида ўтказилган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида совриндор бўлган спортчилар ҳамда мураббийларни мукофотлади.
Туркманистон вакиллари Ашхободдаги турнирда жами 245та медаль олиб биринчи бўлди (89та олтин, 70та кумуш ва 86та бронза).
Олтин медаль олган спортчиларга Toyota Camry GL Executive автомобиллари, кумуш медаль олганларга 5000 доллар, бронза соҳибларига эса 3000 доллардан мукофот пуллари топширилган.
Шунингдек, ғолиб спортчиларнинг мураббийларига ҳам Toyota Camry GL Executive берилган.
Туркманистонлик спортчилар эса президентга олтин велосипед совға қилишган. Давлат раҳбари бу совғани ўз музейида сақлашини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026