09:10 / 04.10.2017
7659

Ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлгач такси нархлари 80 фоизга пастлайди

Ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилар таксиларни нафақат бир-бирлари билан, шунингдек жамоат транспорти билан ҳам рақобатга киришишга мажбур этади — келажакда уларнинг таннархи шу қадар пастлаши мумкин, деб ёзади Коммерсант.RU.

UBS компанияси таҳлилчиларининг фикрича, ҳайдовчисиз бошқариладиган таксилар тарқалгач, йўловчилар учун йўл ҳақи 80 фоизгача пасайиши мумкин. Бу ҳолатда ҳайдовчисиз бошқариладиган таксилардан фойдаланиш шахсий автомобилга эга бўлишдан кўра икки баробар арзонроққа тушади, дейишмоқда экспертлар.

Автобус нархидаги такси

Ҳайдовчисиз такси дерли шундай кўринишга эга бўлади. Фото: Autoexpress.co.uk

Экспертларнинг фикрича, ҳайдовчисиз бошқариладиган такси жамоат транспортининг бутун тизимини ағдар-тўнтар қилиб ташлайди — биринчи навбатда йўл ҳақининг кескин камайиши ҳисобига. Бу ҳолатда «таксичисиз таксилар» йирик шаҳарларда яқин йилларда пайдо бўлиши мумкин, унда юриш ҳақи эса жамоат транспортиники билан баробар бўлади.

Шахсий автомобилга эга бўлиш фойда келтирмайди

«Электромобиллар ва ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларга ўтиш рақобат кучайиши билан ҳамжиҳатликда йўловчилардан олинадиган йўл ҳақи бугунги кундагисига нисбатан 80 фоизгача пасайишига сабаб бўлиши мумкин... Яқин бир неча йиллар ичида технологиялар «роботакси»ни реалликка айлантиради. Бу янги шароитларда шахсий автомобилга эга бўлиш «роботакси»дан фойдаланишга нисбатан икки баробар қимматга тушади», — дея тадқиқотдан парча келтирмоқда «Коммерсантъ».

Нафақат ҳайдовчисиз, шунингдек ғилдираксиз

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Дубайда учувчисиз учар такси синовдан ўтказилди. Йўўловчиларни ташиш билан учувчисиз учар аппаратлар шуғулланади. Такси хизмати Ehang 184 дронларидан фойдаланмоқда. Улар массаси 110 килогача бўлган юкларни ҳам ташиши мумкин.

Top