Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саратонга учрамасликнинг энг яхши йўли маълум қилинди
АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш маркази (CDC) мутахассислари АҚШда аниқланган барча саратонга учрашлардан 40 фоизи семизлик ёки ортиқча вазннинг пайдо бўлишига олиб келувчи бошқа сабабларга кўра чақирилганини аниқлашди. Шу тариқа, соғлом ҳаёт тарзига амал қилиш ёмон сифатли ўсимталар олдини олишнинг асосий йўли ҳисобланар экан. Бу ҳақда MedicalXpress сайтида маълум қилинди.
Тадқиқотда саратонга учраган 630 минг америкалик иштирок этган. Олимлар семизлик ва 13 турдаги ёмон сифатли ўсимта, жумладан мия, қизилўнгач, кўкрак бези, қалқонсимон без, сийдик пуфаги, ошқозон, жигар, ошқозон ости бези, буйраклар, тухумдонлар, бачадон, йўғон ичак саратонлари ва миелома ўртасидаги боғлиқликни аниқлашган. Бу саратон турлари АҚШда 2014 йилда қайд қилинган барча саратонга учрашларнинг 40 фоизини ташкил қилган.
Семизлик билан боғлиқ бўлган саратон ҳолатлари миқдори 2005 йилдан 2014 йилгача 7 фоизга ошган. Йўғон ичак саратонига чалинганлар сони 23 фоизга камайган, бу эса саратонолди ҳолатларининг эрта диагностикаси билан боғланган.
CDC мутахассиси Лиза Ричардсоннинг айтишича, вазннинг камайиши ёмон сифатли ўсимталар пайдо бўлиши хатарини камайтириши мумкин.
Мавзуга оид
16:03 / 04.03.2026
Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича миллий дастур қабул қилинади
22:07 / 26.02.2026
Хитойда аҳолининг семизлиги туфайли «шакар солиғи»ни жорий этиш таклиф қилинди
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
14:47 / 22.12.2025