Жаҳон | 13:10 / 04.10.2017
20347
1 дақиқада ўқилади

Сурияда «Жабҳат ан-Нусра» қўмондонлари йўқ қилинди, бош қўмондон оғир ярадор

Khalil Ashawi/Reuters

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда «Жабҳат ан-Нусра» ташкилоти қўмондонлари жойлашган ҳудудга ҳужум уюштирди. Вазирлик маълумотига кўра, террорчи ташкилот қўмондонлари ўлдирилган.

«Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган махсус амалиёт чоғида «Жабҳат ан-Нусра»нинг 12 қўмондони ўлдирилди. Шунингдек, 50 нафарга яқин қўриқчилар йўқ қилинган. Ҳалок бўлган қўмондонлар орасида ташкилот раҳбари Абу Муҳаммад ал-Жулянийнинг энг яқин ёрдамчиси, ташкилотнинг хавфсизлик хизмати раҳбари Аҳмад ал-Гизаий ҳам бор», — дея маълумот берган вазирлик расмийси, генерал-майор Игорь Конашенков.

Ал-Жулянийнинг ўзи эса ҳужум вақтида оғир жароҳат олган, у қўлидан айрилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид