Туркияда 3 миллиондан ортиқ суриялик қочқин учун жой топилди

Фото: Anadolu
Туркияда рўйхатга олинган суриялик қочқинлар миқдори 3,2 миллион нафардан ошади. Бу ҳақда Туркия миграция масалалари бўйича бош бошқармаси ҳисоботида келтирилган.
2017 йилнинг 15 сентябри ҳолатига кўра, Истанбулда 511 минг, Шонлиурфда 445 минг, Хатайда 416 минг, Газиантепда 341 минг, Мерсинда 166 минг, Аданада 165 минг, Килисда 128 минг, Бурсада 123 минг, Измирда 117 минг ва Қаҳрамонмарашда 93 минг нафар суриялик қочқинга бошпана топилган.
Анадўлу агентлиги хабарида Туркия суриялик қочқинларни одам савдогарлари қўлидан қутқариш учун ҳам амалий чоралар кўраётгани айтилган. Одам савдоси қурбонларини жойлаштириш учун 15 сентябрь куни 28та бошпана қурилган, уларда 242 киши жойлаштирилган.
Бундан ташқари, кўплаб хорижликларга Туркияда қолишга ҳуқуқ берилган.
2016 йилда Туркияда рўйхатга олинган суриялик муҳожирлар сони 2,8 миллион нафарни ташкил қилганди.
Мавзуга оид

00:40 / 03.06.2025
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди

18:35 / 02.06.2025
Истанбулда Россия-Украина музокаралари ёпиқ эшиклар ортида ўтди

11:24 / 02.06.2025
Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди

18:39 / 31.05.2025