Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман. Иньеста фаолиятининг охиригача «Барселона»да қолади
«Барселона» расмий сайтида маълум қилинишича, клуб Андрес Иньеста билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришган.
Бугун, 6 октябрь куни «Камп Ноу»да у билан фаолиятининг охиригача амалда бўладиган янги шартномани имзолаш маросими ўтказилади.
Ушбу футболчи каталонлар клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2002 йил дебют қилган ва 639 учрашув ўтказган. Унинг ҳисобида «Барселона» учун урилган 55 гол бор, у шунингдек, 136 голга узатма берган.
33 ёшли бу ҳавбекнинг амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар тузилганди.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026