Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал»нинг собиқ футболчиси озодликдан маҳрум этилди
«Челси» ва «Реал» жамоалари собиқ футболчиси, португалиялик ҳимоячи Рикарду Карвалью етти ойга қамалди.
Карвалью 2010-13 йилларда, Мадрид клуби сафида ҳаракат қилган даврда солиқлардан қочишда айбланди, деб ёзади Football Espana.
Прокурор 39 ёшли футболчини бир йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 300 минг евро миқдорида жаримага тортишни сўради. Суд эса Рикардони етти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Жарима миқдори ҳам қарийб икки баробарга камайтирилди. Суд бу ерда Карвальюнинг ўз айбига иқрор бўлгани ва барча солиқ суммасини (545 минг евро) қоплаб берганини инобатга олди.
Рикарду Карвалью ўтган йилнинг охиригача «Монако» сафида тўп сурган, кейин эса, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам тўп сурадиган «Шангҳай СИПГ» сафига ўтганди.
Мавзуга оид
18:01 / 08.05.2026
«Реал»да хаос. Валверде ва Чуамени муштлашиб кетди
20:19 / 06.05.2026
Мбаппе – можаро марказида. У класикога тайёрланиш ўрнига таътилга кетди ва жамоадошларини ғазаблантирди
21:10 / 05.05.2026
«Реал» мухлислари Мбаппенинг кетиши учун деярли 1,5 млн имзо тўплади
13:31 / 04.05.2026