Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия подшоҳи Путин билан учрашувда Эронни танқид қилди
Фото: Sputnik/ Sergey Guneyev
Россияга 3 кунлик расмий ташриф билан келган Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Россия президенти Владимир Путин иштирокида Кремлда ўтган музокараларда Эронни танқид қилди.
"Таъкидлаймизки, Форс кўрфази ва Яқин Шарқдаги хавфсизлик ва барқарорлик дунёда хавфсизлик ва барқарорликка эришишдаги долзарб заруратдир. Бу Эрондан минтақанинг ички ишларига аралашувдан, бу минтақадаги вазиятни барқарорсизлаштириш бўйича ҳаракатлардан воз кечишни талаб қилади", деб айтди подшоҳ.
Подшоҳ Салмон Сурия ва Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолиши муҳимлигини айтиб ўтган. У, шунингдек, Фаластин халқининг пойтахти Шарқий Қудсда бўлган ўз мустақил давлати ташкил қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган адолатли ва доимий тинчликка эришиш ҳақида гапириб ўтди.
Мавзуга оид
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
08:51 / 27.04.2026
Трамп: эронликлар гаплашишни истаса, олдимизга келиши ёки қўнғироқ қилиши мумкин
00:04 / 27.04.2026
Эрон ташқи ишлар вазири Россияга боради
11:09 / 26.04.2026