13:37 / 07.10.2017
113100

Атамбоев: Қўшниларимиз ўзига келмаса, мен бошқача гаплашаман

Фото: President.kg

“Бир ой-бир ярим ой қолди, ҳамда мен агарда бизнинг қўшниларимиз, қўшни раҳбарлар ўзларига келишмаса, кўзлари очилмаса, бошқача гаплашаман”, - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев бугун давлат мукофотларини топшириш маросимида сўзлаган нутқида.

"Мен адолатли, ҳалол ҳукуматнинг намунасини кўрсатганимдан фахрланаман. Ва бунда менга Темир Жумақодиров кабилар ёрдам берди. Гарчи ўлим уни бизнинг сафимиздан тортиб олган бўлса ҳам, биз олти миллиондан ортиқмиз ", - деди президент. 

"Мен бутун эски элитани сайловлардан сўнг олиб кетаман, лекин мен қайтаман, улар эса йўқ. Сабаби ҳозирда одамлар бошқача, ҳамда ўзингиз кўрдингиз: менинг буюртмам билан учта энг нуфузли компания ижтимоий тадқиқотлар ўтказди. Агарда, бошида президентдан номзодда 3, Бобоновда эса - 39 фоиз бўлган бўлса, ҳозирги пайтда бизнинг номзодимиз 40 фоиздан кўпга, Бобоновда эса – 20 фоизга эгадир. Бизнинг халқимиз нима яхши эканлигини тушуниб етади, аммо бунинг учун олдин нима бўлганини кўриш керак", - деди Алмазбек Атамбоев. 

Шунингдек, Атамбоев кимни қиздирилган темир билан жазолаш кераклиги ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Мен Бакиев даврини қайтаришни истаган ҳар қандай одам билан ўзим иш кўраман. Келажакда ким дўстимиз, ким душманимиз эканлигини аниқлаб олишимиз керак бўлади. Бизга мамлакатда алғов-далғовлик келтириб чиқармоқчи бўлган одамлар керакми? Биз етарлича азоб чекдик ва қанчадан-қанча ажойиб фуқароларимиз ҳалок бўлди", - деди давлат раҳбари. 

"Олти йил ичида мен, умид қиламанки, Қирғизистон фуқароларининг ишончини қозонишга муваффақ бўлдим. Бизда маҳаллий бой олти йил мобайнида ҳеч нарса қилинмаганлиги, коррупция ҳақида гапирганида, бизнинг номзодимиз айнан ундан бошлашимиз кераклигини айтиб, тўғри иш қилмоқда! Илгари менинг кўнглим юмшоқ эди, соддадил эдим... Бундайларни қиздирилган темир билан жазолаш керак. Сизларнинг жойингиз қамоқда!" - деди Алмазбек Атамбоев. 

Мавзу
Қирғизистон-Қозоғистон муносабатлари

Қирғизистондаги президентлик сайлови арафасида Алмазбек Атамбаев қўшни давлат сиёсатларини бир неча марта қоралаб чиқди. Бунга жавобан Қозоғистон ҳукумати чегарада қирғизистонликларни тўхтатиб қола бошлади

Барчаси
Top