15:25 / 07.10.2017
6904

Илон Маск Пуэрто-Рикодаги электр таъминотини тиклайди

Фото: Reuters/Пуэрто-Рикодаги довул оқибати

Twitter фойдаланувчиларидан бири Скотт Стапф Tesla компанияси раҳбари Илон Маскка мурожаат қилиб, «Мария» довули оқибатларини бартараф этишда Пуэрто-Рикога ёрдам беришни сўради. У Маскка оролга келишни ва вайрон бўлган электр таъминоти тизимини тиклашни таклиф қилди.
 
Скотт ўз илтимосига Earther нашрининг Пуэрто-Рико аҳолиси ҳақидаги мақоласини бириктирди. Улар деярли электр энергиясиз истиқомат қилишга мажбур бўлмоқда. Амалда, журналистларнинг таъкидлашича, орол маъмуриятида (АҚШ бошқарувида) уларнинг электр қувватини олиш йўлларини қайта ўйлаб кўриш имкони пайдо бўлган. 

Маск Twitter микроблоги ўқувчисига 21 дақиқадан сўнг жавоб берган. Тадбиркор Пуэрто-Рикода электр энергиясини тиклашга тайёрлигини билдирди. У, шунингдек, бунинг учун камида маҳаллий ҳокимият органларининг розилиги кераклигига эътибор қаратди. 

«Аввалроқ Tesla жамоаси дунёнинг турли кичик оролларида шундай ишларни бажарди, аммо ҳеч қандай чеклов йўқ. Пуэрто-Рикога ҳам ёрдам беришимз мумкин. Аммо қарор Пуэрто-Рико ҳукумати, тижорий манфаатдор ва орол аҳолиси ихтиёрида», - деб жавоб берган Маск.

Маскнинг ёзувига Пуэрто-Рико губернатои Рикардо Росселло эътибор қаратган. У тадбиркорга учрашишни ва лойиҳани муҳокама қилишни таклиф этди.

«Келинг муҳокама қиламиз. Сиз Tesla технологияларининг қулайлиги ва мослашувчанлигини намойиш этишни хоҳлар эдингиз? Пуэрто-Рико шундай лойиҳа бўлиши мумкин», - деб ёзган Росселло.

2016 йил ноябрь ойидан Tesla компанияси таркибига SolarCity фирмасини ҳам қўшиб олган. У қуёш энерготизимларини ишлаб чиқишга ихтисослашган. Tesla шу пайтга қадар Тинч океанидаги Тау оролини қуёш энергетикасига ўтказди.

Top