15:40 / 08.10.2017
35591

«Бу Россия футболи учун шармандалик». Шарҳловчи ўйин ўртасида шарҳни тўхтатди

Россиянинг нуфузи жиҳатдан иккинчи лигаси саналган ПФЛ мусобақалари доирасида Владимирнинг «Торпедо» ва Ивановонинг «Текстильщик» жамоалари учрашувини шарҳлаб борган мезбонлар жамоаси матбуот котиби Владимир Никольский ҳакамнинг қарорларини ўта юқори эҳтирос билан қабул қилди ва шундан сўнг ўйинни шарҳлашдан бош тортди. Мазкур вазиятда олинган видео YouTube видеоҳостингга жойлаштирилди.

Шарҳловчининг бундай эҳтирос билан шарҳлашига 65-дақиқада ҳакам «Текстильщик» дарвозаси томон пенальти белгиламагани сабаб бўлган. Аслида дарвозабон рақибни жарима майдони ичида йиқитган, бироқ ҳакам қоида жарима майдони ташқарисида бузилган деб ҳисоблаб, фақатгина жарима зарбаси белгилайди.

Жарима зарбаси ижро этилганидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига тегади ва ҳакам иккинчи марта ҳам пенальти белгилашга жазм этмайди.

«Бу Россия футболи учун шармандалик, бунинг учун мени жазолашингиз мумкин. Яхшиси ўйинни шарҳсиз кўринг, хайр», — дея Никольский мухлислар билан хайрлашиб шарҳни тўхтатган.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етган.

Top