Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай ўз аэропортларида тўлиқ автоматлашган чегара назорати жорий қилмоқчи
Дубай яқин йиллар ичида аэропортлардаги чегара назоратини тўлиқ автоматлашган режимга ўтказмоқчи, деб хабар бермоқда Arabian Business нашри.
Дубай аэропортининг терминалларидан бирида чегара назоратини соддалаштирувчи ва тезлаштирувчи "ақлли дарвозалар" ишламоқда.
Дубайнинг резидентлик масалалари ва хорижликлар ишлари бўйича дирекцияси бошлиғи ўринбосари Убайд бин Сурура ал-Ҳамирийнинг айтишича, Дубай "одам иштирок этмайдиган 100 фоиз виртуал чегарага" интилмоқда.
Ал-Ҳамирийнинг таъкидлашича, Дубайнинг иккита аэропорти юкланганлиги 2020 йилда 124 млн йўловчига етади ва айнан шу сабабли чегарада тезкор назорат бўлиши устувор ҳисобланади. Амалдорнинг айтишича, бунда "хавфсизлик, тезлик ва сифат" ўртасида мувозанатни сақлаб қолиш лозим.
Ал-Ҳамирийнинг таъкидлашича, ҳозирда "ақлли дарвозалар" йўловчиларнинг навбатда туриш вақтини қисқартиришга ёрдам берган. Бундай дарвозаларни Дубай аэропортининг қолган терминалларида ҳам ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
08:40 / 31.03.2026