Спорт | 00:48 / 08.10.2017
12216
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018га йўлланма олган яна бир терма жамоа аниқ бўлди

Нигерия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Африка минтақасида Замбия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, Россияда бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини нақд қилди.

Уйо (Нигерия) шаҳрида бўлиб ўтган учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. 73-дақиқада «Арсенал» ҳужумчиси Алекс Айуоби томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Нигерия терма жамоаси Африкадан йўлланмани қўлга киритган илк терма жамоага айланди. Бу «яшил бургутлар»нинг чемпионатлардаги олтинчи иштироки бўлади.

В гуруҳидаги бошқа бир учрашувда Камерун Жазоир устидан ғалаба қозонди — 2:0.

Гуруҳда Нигерия терма жамоаси 13 очко тўплаб биринчи ўринни нақд қилган бўлса, Замбияда 7, Камерунда 6 очко мавжуд. Жазоир 1 очко билан қолган.

ЖЧ-2018, саралаш. Африка

Нигерия - Замбия 1:0 (0:0)

Гол: Айуоби (73).

Камерун - Жазоир 2:0 (1:0)

Голлар: Н‘Жи (25), Пангоп (88).

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov

Мавзуга оид