Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 млрд. 30 млн. сўм пулга чув туширган шахс ушланди
Ҳозирги кунда Навоий шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлимида, ушбу шаҳарда жойлашган масъулияти чекланган жамият раҳбари 1974 йилда туғилган Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ф.Т.нинг устидан келиб тушган аризада, у Навоий шаҳрининг 18-микрорайон ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 8 та икки хонали ва 4 та бир хонали уйларни олиб беришини ваъда қилиб, фуқаролардан 1 млрд. 30 млн. 400 минг сўм пулни олиб, қочиб юргани кўрсатилган.
Фирибгар раҳбар ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.
Мавзуга оид
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
19:10 / 30.11.2025
Навоийда браконерлар экология инспекторига куч ишлатишди
11:47 / 28.11.2025
Навоийдаги қаттиқ тартибли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум шифохонада вафот этди
10:29 / 26.11.2025