Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев МДҲ давлатлари раҳбарлари йиғилишида иштирок этишдан бош тортди
Фото: President.kg
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев МДҲ давлатлари раҳбарларининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишига ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари сайти хабар тарқатган.
Мамлакат президенти девони эса Атамбоевнинг бундай қарорга келишига нима сабаб бўлгани юзасидан аниқлик киритди.
Давлат раҳбари 10-11 октябрь кунлари МДҲ давлатлари раҳбарларининг Кенгаши ва Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишларида иштирок этиши лозим эди.
Қайд этилишича, президент алоҳида сиёсатчилар томонидан жиноятчиларни жалб этган ҳолда, шунингдек, бундай сиёсатчиларни хориждан молиявий қўллаб-қувватлаш орқали сайловлар кунида оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга тайёргарлик кўришга оид далиллар аниқлангани туфайли ўзининг амалий ташрифини бекор қилишга қарор қилди. У мамлакатдаги тартиб ва хавфсизликни шахсан назорат қилмоқчи.
Атамбоевнинг ўрнига юқоридаги йиғилишларда Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов бошчилигидаги делегация қатнашади.
Мавзуга оид
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
09:45 / 17.10.2025
Самарқандда МДҲ давлатлари разведка хизматлари раҳбарлари учрашади
12:10 / 16.10.2025
Самарқандда МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда
12:12 / 15.10.2025