Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бошқаруви академиясида йилига 160 нафар тингловчи қайта тайёрланади
2017 йил 8 августдаги ПФ–5139-сон Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:
• Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандарти;
• Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Давлат бошқаруви” магистратура мутахассислиги бўйича давлат таълим стандарти;
• Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари;
• Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом;
• Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
• Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тингловчиларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом;
• Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларини 2015/2016 ва 2016/2017 ўқув йилларида якунлаган битирувчилар учун бериладиган давлат намунасидаги сертификат.
Шунингдек Қарорда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига 2017/2018 ўқув йилида:
• ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган 1 йиллик курсларга 60 нафар (шундан 24 нафар – давлат гранти асосида, 36 нафар - тўлов-контракт асосида);
• ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган 4 ойлик курсларга давлат гранти асосида 100 нафар тингловчи ўқишга қабул қилинади. 4 ойлик курсларга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ходимлари қабул қилинади ҳамда ушбу курсларга қўшимча қабул тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳужжат 2017 йил 25 сентябрдан кучга кирди.
Мавзуга оид
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:23 / 14.03.2026