20:35 / 09.10.2017
15807

Месси муваффақиятининг 7та қоидаси

Фото: Sports Illustrated

"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади.

У "Олтин тўп" совринини 5 марта қўлга киритган ягона инсондир. У муваффақиятга элтган 7та қоидага амал қилади.

Фото: Getty Images

1. Ўзинг яхши кўрадиган иш билан шуғуллан

"Мен учун аҳамиятга эга бўлган ягона нарса - футболдир. Мен ёшлигимдан унинг шайдосиман. Агар қилаётган ишинг ўзингга ёқмаса, ундан завқ олмасанг, уни ташлаб юбор. Мана шу - энг муҳими".

2. Энг юқори чўққига интил

"Мен янада кўпроқ натижаларни қўлга киритишга, кўпроқ совринларга эга бўлишга интиламан. Янги мавсум бошлангач, асосий мақсадимиз барча совринларни қўлга киритиш деб ҳар доим айтаман. Фаолиятимни иложи борича кўпроқ соврин билан якунламоқчиман".

Фото: Getty Images

3. Энг ашаддий танқидчинг ўзинг бўлишинг керак

"Ўз ишингга танқидий ёндаш, хотиржамликка берилма. Меҳнат қилиш ва ривожланишдан тўхтама".

4. Диққат-эътиборингини сусайтирма

"Диққат - эътиборингни асосий фаолиятингга қарат. Мен ўзимни чалғитувчи гап-сўзлар, воқеаларга эътибор қаратмайман".

Фото: Getty Images

5. Жамоа учун меҳнат қилгин

"Қўлга киритган ютуқларим фақат ўзимнинг меҳнатим туфайли эмас. Менга жамоадошларим, дўстларим кўмак ва далда бериб турган. Уларнинг ёрдами билан бундай натижаларга эришмоқдаман".

6. Ҳар бир имкониятдан унумли фойдалан

"Вақтнинг тез ўтиб кетиш хусусиятга эга эканини унутмаслик лозим. Ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланиш керак".

Фото: Getty Images

7. Сенга яхшилик қилганлардан миннатдор бўлишни унутма

"Эришган ютуқларимда менга кўмак берганлар, елкадош бўлганлардан миннатдорман. Уларни ҳеч қачон унутмайман. Ҳаётимда мана шу қоидаларга амал қиламан" - деди Месси.

Top