Жаҳон | 21:00 / 10.10.2017
15603
3 дақиқада ўқилади

Билл ва Ҳиллари Клинтон нима сабаб аразлашиб қолишди?

Фото:AP Photo / Carolyn Kaster

Клинтонлар жуфтлиги АҚШ президентлигига собиқ номзод, Демократик партия вакили Ҳиллари Клинтоннинг китоби сабаб аразлашиб қолишди. Унда Клинтон хоним ўз мағлубиятини изоҳлашга ҳаракат қилган. Page Six оила ҳақидаги қатор китоблар муаллифи Клинтон Эдвард Кляйнга асосланиб, шу ҳақида маълум қилди. 

Ноширга қўлёзмани жўнатишдан аввал Ҳиллари уни ўқиб чиқиш учун турмуш ўртоғига берган. Билл унга қизил қалам билан қатор тузатишлар киритган. "Ҳиллари унинг тузатишларини ҳатто ўқиб ҳам чиқмаган, Билл бундан шу қадар ғазабланганки, бутун бир қўлёзмани чиқинди қутисига ташлаб юборган", - дейди оиланинг яқин дўсти.

Билл аёлига китобда унинг шахси ғазабнок ва ҳолдан тойгандек акс этганини, бу эса жаҳон етакчиси лавозимини кўзлаган инсонга хос бўлган фазилатлар эмаслигини айтган. Бундан ташқари, собиқ президентга китобнинг номи ҳам ёқмаган - "Нима бўлди?". Унинг фикрича, ўқувчилар бу саволга жуда оддий жавоб беришлари мумкин: "Сен мағлуб бўлдинг".

Билл турмуш ўртоғига нашрни бироз кечиктириб, қўлёзмани қайта кўриб чиқишни таклиф қилган, бироқ Ҳиллари унга бақириб, китоб тугагани ва айнан шундай кўринишда чиқишини айтади. Китоб нашр юзини кўрганидан кейин собиқ президентнинг унга бўлган нафрати янада кучайди: "Нима бўлди?"ни қўллаб-қувватлаш турнеси давомида Ҳиллари Клинтон айбни россиялик хакерлар, ФРБ собиқ директори Жеймс Коми ва унга овоз бермаган аёлларга ағдаришга улгуради. 

Октябрь ойи охирида чиқадиган Клинтон ва Трамп ҳақидаги янги китобда Кляйн сайловлардан бир ой олдин Билл Ҳилларига ютказаётганини, АҚШнинг Ўрта Ғарб ва Шарқий қирғоқ қисмидаги штатлардаги сайловчиларни ўзи томонига жалб қилиши кераклигини айтиб огоҳлантирганини таъкидлайди. Ўшанда у эрининг огоҳлантиришларига эътибор бермаган ва унинг адашаётганини айтган, дейилади мақолада. 

Биллнинг танқиди ва Ҳилларининг фикрича, "ҳамдардлик етишмаслиги" туфайли эр-хотин ўртасидаги муносабатлар анча ёмонлашган. "Улар бир неча ойдан бери гаплашишмайди, дўстлари ва адвокатлари орқали суҳбатлашишади", - дейди оиланинг дўсти.

Шундай бўлишига қарамай, ҳам Ҳиллари, ҳам Биллнинг вакиллари Кляйннинг баёнотларини рад этишган, дейилади Page Six'да.

Мавзуга оид