Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Денис Истомин «Тошкент Челленжер» турнири финалига чиқолмади
Тошкент шаҳрида 7 октябрь кунидан эътиборан «Тошкент Челленжер» теннис мусобақаси старт олди.
Соврин жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган мазкур турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳам иштирок этди.
У «Тошкент Челленжер»ига юқори кайфиятда ташриф буюрганди. Денис Истомин икки ҳафта олдин Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказилган нуфузли турнирда бош мукофотни қўлга киритган ва бунинг натижасида дунё рейтингида 25 поғонага кўтарилиб, 53-ўринга жойлашганди.
Тошкент турнирида биринчи ракетка ҳисобланган Истомин ватандоши Фаррух Дўстовни 2:1, босниялик Алдин Шеткични 2:0, беларуслик Владимир Игнатикни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб яримфиналгача етиб келди.
Ярим финалда у испаниялик теннисчи, турнирнинг 4-ракеткаси Гильерме Гарсия-Лопес қаршилигини синдира олмади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги турнирда Истомин финалга қадар етиб бориб, россиялик Константин Кравчукка 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнир вице-чемпионига айланганди. Таъкидлаш жоизки, Денис 2011 ва 2015 йилларда ушбу турнирнинг бош мукофоти соҳибига айланган.
Энди мусобақа финалида Гильерме Гарсия-Лопес польшалик теннисчи Камил Майчрзак билан беллашади.
Теннис, «Тошкент Челленжер» турнири, эркаклар якка баҳси
Очиқ кортлар, ҳард
Мукофот жамғармаси - 125 000 $
13 октябрь, 2017 йил
Яримфинал
Денис Истомин (Ўзбекистон) - Гильерме Гарсия-Лопес (Испания) - 6:7 (5:7), 4:6
Мавзуга оид
20:09 / 05.02.2024
Денис Истомин фаолиятини якунлади
18:34 / 07.01.2023
Ўзбекистон ва АҚШ теннисчилари Дэвис Кубогида беллашади
19:14 / 24.07.2021
Токио-2020 кундалиги: Биринчи кунда ўзбекистонлик спортчиларнинг барчаси муваффақиятсизликка учради
18:54 / 22.07.2021