Жаҳон | 07:41 / 13.10.2017
4177
1 дақиқада ўқилади

Швецияда отишма содир этилди, жабрланувчилар бор

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

Швециянинг жанубидаги Треллеборг шаҳри марказида содир этилган отишмадан кейин 4 киши ўқотар жароҳатлар билан шифохонага етказилганлар. Шу сабабли полиция бир неча гумонланувчини таъқиб қилаётгани ва эҳтимол бу бир киши бўлиши мумкинлиги айтилган.

Тез ёрдам машиналари жабрланувчиларни Мальмё ва Лунд шаҳарлари шифохоналарига етказганлар. Бу ҳақда Треллеборг полицияси вакиллари маълум қилишди. 

Таъкидланишича, отишма ҳақидаги хабар 12 октябрь маҳаллий вақт билан соат 22:30ларда келиб тушган.

Барча жабрланувчилар эркаклар бўлиб, ҳозирча уларнинг аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойини экспертиза ўтказиш учун ўраб олишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид