Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Қозон вертолёт заводига борди
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация «Ростех» давлат корпорацияси таркибига кирувчи «Россия вертолётлари» ҳолдинг компаниясининг Қозон вертолёт заводига (ҚВЗ) амалий ташрифни амалга оширди. Ғуломжон Ибрагимов заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ва чиқарилаётган вертолёт техникаси билан танишди, деб хабар берди business-gazeta.ru.
Татаристон томонидан учрашувда ТР саноат ва савдо вазири – бош вазир ўринбосари Альберт Каримов ва «Қозон вертолёт заводи» бош директори Вадим Лигай иштирок этди.
Ғуломжон Ибрагимов механик ишлов бериш, агрегат ишлаб чиқарилиши ва якуний йиғиш цехини кўздан кечирди. Делегация раҳбарига Ми-8/17 Ми-38 ва Ансат вертолётлари намойиш этилди. Ўзбекистон фуқаролик авиацияси соҳасида ҳозирги вақтда 9 та турли модификациядаги Ми-8МТВ-1 вертолётларидан фойдаланилмоқда.
ҚВЗга ташриф Ўзбекистон ҳукуматининг Қозон ва Тошкент ўртасида келгусидаги ҳамкорлик режаларини тузишда иштирок этиш мақсадида Татаристон Республикасига амалга оширилган амалий сафари чоғида рўй берди. Татаристон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида 10 та битим имзоланган. Таъкидландики, келгуси йилларда Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми савдо-сотиқ, қурилиш, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, ахборотлаштириш, маданият ва бошқа кўплаб соҳаларда савдо алоқаларини жадаллаштириш доирасида тўрт баробарга ортиши мумкин.
Мавзуга оид
11:30 / 25.10.2024
БМТ: Гутерриш Қозонда РФнинг Украинага ҳужумини қоралади
08:40 / 23.10.2024
РФ Қозондаги BRICS саммитида 30 дан ортиқ давлат вакилларини қабул қилди
19:49 / 15.10.2024
Қозон аҳолисига БРИКС саммити вақтида шаҳар бўйлаб эски автомобилларда ҳаракатланиш тақиқланди
07:33 / 22.02.2024