00:14 / 14.10.2017
15604

Туркия Қрим портларидан келувчи кемаларни қабул қилишни тақиқлаб қўйди

Фото: РИА Новости / Сергей Мальгавко

Анқара Қрим портларидан келувчи исталган кемани қабул қилмайди. Бу ҳақда Туркиянинг палата ва биржалар иттифоқининг кемачилик палатаси вакили маълум қилди.

"Бизнинг давлатга Қримдан келувчи кемаларга портларимизга қириш тақиқланади. Ушбу тақиқлов исталган давлат байроғи остидаги кемаларга тааллуқли бўлади", деб айтган манба.

Таъкидланишича, барча денгиз ташишлари ва порт бизнеси субъектлари тегишли кўрсатмаларни олишган. Манбанинг таъкидлашича, бундай кўрсатма транспорт, кемачилик ва алоқа вазирлигидан олинган ҳамда бу қарор Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг яқинда Украинага амалга оширган ташрифи билан боғланмаган.

"Қримдаги портлар ишламоқда, норасмий юк жўнатишлар амалга оширилмоқда ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун бундай қарор қабул қилинди", деб айтмоқда манба, бироқ у гап  қандай жўнатмалар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган. 

Бундан аввал Украина бош прокуратурасида Киев Анқара билан Қрим портларига кирувчи турк кемалари ортидан назоратни кучайтиришга келишиб олганлари маълум қилинганди.  

Top