Жаҳон | 18:00 / 15.10.2017
5044
1 дақиқада ўқилади

Эрон Ироқ Курдистони билан чегарани ёпади

Эрон ҳукумати Ироқ Курдистони билан чегараларни ёпади. Бу ҳақда «Аль-Маядин» телеканалида хабар қилинган.

Ҳукуматнинг ушбу қарори сабаблари аниқ келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Ироқ Курдистонида Мустақиллик референдуми ўтказилган. Овоз беришлар натижаларига кўра, унда қатнашганларнинг (сайловчилар умумий сони 5 миллион нафардан ортиқ, давомат 77 фоиз) 93 фоизи мустақилликни ёқлади.

Расмий Бағдод эса референдумни қонуний деб тан олмади.

Кейинроқ Ироқ ҳукумати ва курдлар мухториятга қўлланган айрим санкцияларни бекор қилишга келишишди. 9 октябрь куни Ироқ Курдистони раҳбари Масуд Барзоний санкциялар ечилиши эвазига референдум натижаларини музлатишга рози бўлгани хабар қилинди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид