Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР: АҚШнинг хатти-ҳаракатлари ядро урушига сабаб бўлиши мумкин
АҚШ маъмуриятида билдирилаётган баёнотлар Корея ярим ороли ҳудудидаги вазиятни кескинлаштирмоқда. Пхеньян шундай ҳисобламоқда, дейилади Корея марказий телеграф агентлигида.
"АҚШ президенти Дональд Трампнинг жанговор ва таҳликали баёнотлари Корея ярим оролида ядро урушини келтириб чиқариши мумкин бўлган фавқулодда хавфли вазиятни юзага келтирмоқда", - дея таъкидланади манбада.
Бу Америка ҳукуматининг баёнотларига билдирилган жавобдир. Бундан аввал Пентагон тактик ядровий зарядларни қўллаб, Шимолий Кореянинг ҳарбий объектларини йўқ қилиши мумкинлиги таъкидлаганди. Шунингдек Вашингтон Жанубий Корея билан биргаликда "мисли кўрилмаган интенсив манёврлар"ни ўтказиши ҳақида хабар қилинган. Улар бу амалиётларни октябрь ойи ўрталарига режалаштиришган.
Пхеньяннинг фикрича, АҚШнинг бундай хатти-ҳаракатлари ярим оролда "ўта хавфли вазият"ни келтириб чиқаради.