Ўзбекистон | 18:20 / 15.10.2017
7274
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон​да Ўзбекистон маданият кунлари ўтказилади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов навбатдаги ҳукумат йиғилишини ўтказди ва унда мамлакат ички сиёсатига доир муҳим масалалар кўриб чиқилди, деб хабар беради ҳукумат расмий манбаси.

Йиғилиш кун тартибида жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари Туркманистонда ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон маданият кунларига тайёргарлик масаласи ҳам муҳокама этилди.

Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари А. Гаражаев мазкур маданий тадбирни ўтказишда масъул вакил этиб белгиланган.

Ашхобод ва Тошҳовуз шаҳарларида ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон маданият кунлари давомида кинофильмлар намойиши, фотокўргазма, учрашув ва концертлар ташкил этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид