Ўзбекистон | 13:00 / 15.10.2017
28221
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон келажакда сармоядорлар «пойтахти»га айланиши мумкин»

Жорий йилнинг ўзида Ўзбекистон иқтисодиётида тубдан ислоҳотларни ўтказиш учун асосий шароитлар етилди. 19 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси минбаридан туриб президент Шавкат Мирзиёев «​мамлакатда қисқа даврда катта иқтисодий ислоҳотларга қўл урганини, жумладан, валюта эркин конвертациясига ўтилгани, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича бизнес-омбусдман институти пайдо бўлгани, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини пасайтириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни»​ санаб ўтди.

Emirates​ 24/7 нашрининг ёзишича, айнан мамлакат раҳбари таъкидлаган ислоҳот жараёнлари хорижий сармоядорлар мамлакатга фаол кириб келишига замин яратмоқда. Айниқса, президент томонидан кредит ва инвестиция лойиҳаларига эътибор қаратилиши Яқин Шарқда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни ҳам Ўзбекистонга эътибор қаратишга ундайди.

Қолаверса, республика бўйлаб, эркин иқтисодий ҳудудларнинг ташкил этилиши ҳамда солиқ имтиёзлари хорижий сармоядорларни мамлакатда яратилган шароитга қизиқтиришнинг энг самарали усули ҳисобланади.

«Янги ислоҳотчи ҳукумат халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлишига ишонади. Бундай муҳим қарор ва ўзгаришлар шубҳасиз, Ўзбекистонни келажакда сармоядорлар «пойтахти»га айлантириши мумкин», дейилади хабарда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид