Жамият | 15:00 / 16.10.2017
8491
1 дақиқада ўқилади

18 млн. сўмлик ўғирланган қўйлар эгасига қайтарилди

Зангиота туман ИИБга Тошкент шаҳрида яшовчи 1979 йилда туғилган А.С. ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан 2 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, Хонобод қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қўйхонасидан умумий нархи 18.000.000 сўм бўлган 22 бош қўйини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни унинг уйида ижарада яшаётган, Андижон вилоятида яшовчи 1972 йилда туғилган Т.Т. содир этганлиги ва у шу қўйларни сотиб юборганлиги аниқланиб, ушланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида қўйлар олиниб, эгасига қайтарилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Мавзуга оид