Жамият | 18:20 / 16.10.2017
12289
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада 41 кг.дан ортиқ наша топилди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 11 октябрь куни, вилоятнинг Тошлоқ туманидаги хонадонларнинг бирида кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани ҳақида олинган маълумот юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берган.

Текшириш жараёнида 1951 йилда туғилган Н.А. ўз хонадонининг томорқасида етиштирган нашани қуритиш мақсадида, яшаш хонадони меҳмонхонаси  ва қурилиши битмаган бинога ёйиб қўйганлиги аниқланди. Гиёҳванд модданинг соф оғирлиги 41 кг 965 граммни ташкил этди. 

Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид