«TashkentPlaza» Ташқи савдо вазирлиги бошқарувига ўтмоқда
16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолияти самарадорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3326 сонли қарори қабул қилинди. Қарор матни Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Қарор давлатнинг ягона инвестиция сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, республика иқтисодий салоҳияти ва бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар хусусида хорижий инвесторларга кенг маълумот бериш учун халқаро семинарлар, конференциялар, йирик инвестицион форумлар ташкиллаштириш йўли билан хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш мақсадида қабул қилингани таъкидланган.
Қарорга кўра, «Халқаро Ҳамкорлик маркази» АЖ ва «Interservis» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси Давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлиги тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тузилмасига ўтказиш ҳақидаги идораларнинг таклифи маъқулланган.
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 1076-уй манзилида жойлашган «TashkentPlaza» савдо маркази «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ балансидан Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлигининг «Ўзсаноатэкспорт» АЖ балансига ўтказилади.
«Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖнинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чимён» қишлоқ фуқролар йиғини ҳудудида жойлашган дам олиш зонаси Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлигининг «Ўзтрейд» АЖ балансига ўтказилади.
«Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖнинг низом жамғармасидаги акциялар пакетининг давлат улуши учун акциядорлик функциялари, шунингдек, «Interservis» ХРТСБ ДК молиявий фаолияти устидан назорат ҳамда воситаларининг бутунлиги ва мақсадли ишлатилишини таъминлаш функцияси Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:40 / 19.12.2018
Ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди. У ЖСТга аъзо бўлиш масалалари билан шуғулланади
10:09 / 30.11.2018
Ташқи савдо вазирлиги тузилмаси ўзгарди
01:01 / 26.10.2018
Ташқи савдо вазирлиги экспортёр корхоналар ўртасида сўровнома ўтказмоқда
01:53 / 18.10.2018