Ташқи савдо вазирлиги тузилмаси ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги 4033-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ташқи савдо вазирлигининг таркибига бир қатор ўзгаришлар киритилди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди ва иккита янги бошқарма ташкил этилиши назарда тутилмоқда. Вазирликнинг марказий аппарати ходимлар иш ўринлари сони 82 нафаргача кенгайтирилди. Шу кунгача тузилмага кўра, ташкилот таркибида 67 нафар ходим эди.
Ўзбекистон Республикаси Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича музокара гуруҳи раҳбари, шунингдек, ташқи савдода божхона ва тарифларни тартибга солиш, импортни оптималлаштириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва экспорт йўналишларини диверсификация қилиш вазифалари юклатилган вазир ўринбосари лавозимининг жорий этилиши стратегик тузилмавий янгиликлардан бири бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш бўйича янги бошқарма ЖСТга аъзо бўлиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатлар тўпламини йиғади ва тайёрлайди, шунингдек, миллий қонунчиликнинг ЖСТ битимлари талабларига мослаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Шунингдек, бошқармага Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни, унинг котибияти билан ўзаро муносабатлари, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи савдо соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама битимларни имзолаш бўйича музокара жараёнида иштирок этиш вазифалари топширилди. Шу билан бирга, вазирликнинг мазкур бошқармаси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотидаги маслаҳатчи-вакили, БМТ бўлимида ЖСТнинг тузилмалари билан ишлаш бўйича биринчи котиби ва Женевадаги (Швейтсария) бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонасини мувофиқлаштиради.
Ҳудудлар маҳсулотларини экспорт қилишни ривожлантириш бўлими Ҳудудлар ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш бошқармасига айлантирилиб, унга доимий ҳамкорларни излаш йўли билан мева-сабзавот экспортини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилди. Янги бошқарма анъанавий ва янги бозорларга кириш учун шарт-шароитларни яратади, шунингдек экспорт шартномаларини бажаришда методологик ёрдам кўрсатади. Бошқарманинг бошқа вазифалари янги мева ва сабзавот маҳсулотларини импорт қилувчи етакчи хорижий ташкилотлар рўйхатини қайд этиб бориш ва янгилашдир.
Фармонга кўра, вазирлик 2018 йил охиригача, яъни бир ой ичида янги таркибий тузилмаларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириши лозим.
Мавзуга оид
20:12 / 08.04.2024
Рамазон ҳайити 10 апрел куни нишонланади
15:56 / 01.02.2024
Хусусий мактаблар очишни рағбатлантирувчи чоралар белгиланди
23:36 / 12.04.2023
Дала четларини ўзлаштириш, уларда маҳсулотлар етиштириш бўйича президент қарори имзоланди
21:38 / 29.03.2023