Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан экспорт билан шуғулланувчи ва ташқи иқтисодий фаолиятини бошлаш арафасида турган корхоналар учун сўровнома ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотномасида «​сўрвнома ўтказишдан мақсад – маҳаллий экспортёр корхоналарга методологик ва амалий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш»​, дейилади. Сўровномада 2018 йил 15 ноябрга қадар вазирликнинг расмий сайти – www.mft.uz «Маркетинг» бўлимидаги ҳавола орқали (тўғридан-тўғри қуйидаги ҳавола) иштирок этиш мумкин.

Сўровномада 7та савол қўйилган бўлиб, респондентлар тадбиркорлик фаолияти ва муҳитида мавжуд шароитдан келиб чиқиб жавоб бериши сўралади.