Жаҳон | 10:10 / 16.10.2017
2491
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла мухолифати губернаторлик сайлови натижасини тан олмади

Венесуэланинг «Демократик бирлик блоки» мамлакатда бўлиб ўтган губернаторлик сайловлари натижасини тан олмади. Бу ҳақда ДББ сайловолди кампанияси раҳбари Херардо Блайд маълум қилди.

«Ҳозир биз ҳеч қандай натижани тан олмаймиз. Биз номзодларимиздан, эрталабдан бошлаб кўчаларда биз ҳозир эълон қиладиган нарсани қўллаб-қувватлаш учун ҳаракатларни бошлашини сўраймиз», — дея Блайд сўзларини келтиради ДББнинг Twitter саҳифаси

Аввалроқ, Венесуэла миллий сайлов кенгаши раҳбари Тибисай Лусена, мамлакатнинг аксар минтақасидаги губернаторлик сайловларида ҳукумат номзодлари ғалаба қозонганини билдирган эди. 

Хусусан, Баринас штатида Венесуэла собиқ президенти Уго Чавеснинг кенжа укаси ғалаба қозонди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид