Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бирданига иккита портлаш, қурбонлар кўп
Фото: Reuters
Афғонистон шарқидаги Гардез шаҳрида бирданига иккита портлаш юз берди, ҳодисалар оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, тахминан 200 инсон жароҳатланди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
TOLOnews агентлигининг аниқлик киритишича, портлашлар полиция бошқармаси ёнида содир бўлган.
Таъкидланишича, жангарилар миналаштирилган автомобилни портлатишган ҳамда бошқарма ёнидаги полиция академияси биносига бостириб киришган.
Айни дамда жангарилар ва хавфсизлик идоралари ходимлари ўртасида тўқнашувлар давом этаётгани айтилмоқда.
«Толибон» ҳаракати рўй берган ҳодиса учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026