Спорт | 16:30 / 17.10.2017
28090
1 дақиқада ўқилади

Эски ҳаммом эски тос 2. ЎФФ Рўзиқул Бердиев номзодида тўхтади

Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. Бу ҳақда бир вақтда championat.asia ва sports.uz сайтлари хабар берди.

Маълум қилинишича, Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар йўқлиги боис Ўзбекистон футбол федерацияси Рўзиқул Бердиев номзодида тўхталган.

Энди ушбу мутахассис шу йилнинг ноябрида БАА ёки Қатар терма жамоаларидан бирига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувига терма жамоани тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги муваффақиятсиз иштирок сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилган эди.

Умид Аҳмаджонов: «15-20 кунда терма жамоага янги бош мураббий тайинланади»

Сентябрь ойида ЎФФнинг янги раҳбарияти терма жамоа бошқарувига хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида маълум қилганди.

ПФЛда яна эски тоғорами? 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид